Линклар

Ҳиллари Клинтон Индонезияга борди


Осиё бўйлаб сафар қилаётган АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Индонезияга борди.


Клинтоннинг Индонезияга ташрифи АҚШ президенти Барак Обаманинг мусулмон давлатлари билан муносабатларни яхшилаш ҳақдаги баëнотининг амалий ифодаси ўлароқ кўрилмоқда.


Дунëдаги энг йирик мусулмон давлати ҳисобланмиш Индонезияда Ҳиллари ҳоним Ташқи ишлар вазири Ҳассан Виражуда ва президент Сусило Бамбанг Юдҳоëно билан учрашди.


Индонезиядан сўнг АҚШ давлат котиби Жанубий Корея ва Хитойга йўл олади.

XS
SM
MD
LG