Линклар

logo-print

Исроил Ғазо қуршовини давом эттиради


Исроил Вазирлар маҳкамаси Ҳамас жангарилари қўлида қолаётган исроиллик аскар Гилад Шалит озод этилмагунча Ғазо билан чегара пунктларини очмасликка қарор қилди.

Гилад Шалит бундан уч йил муқаддам Ҳамас жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган эди.


Бугунги қарор Ҳамас ва Исроил ўртасидаги тинчлик музокараларига воситачилик қилаётган Миср уринишларини чиппакка чиқариши мумкин.


Миср ҳукумати таклиф қилаётган лойиҳада чегараларни очиш Исроил ҳукумати олдига қўйилаëтган асосий талаблардан биридир. Ҳамас ҳаракати ҳам Исроилдан Ғазо қуршовини бекор қилишни талаб қилиб келмоқда.



XS
SM
MD
LG