Линклар

logo-print

ХВЖ Тожикистонга қарз беради


Халқаро Валюта жамғармаси Тожикистонга 120 миллион доллар қарз бериш масаласида расмий Душанбе билан дастлабки келишувга эришилганини маълум қилди.


Жамғарманинг Марказий Осиё бўйича миссияси раҳбарининг билдиришича, бу пуллар келаси уч йил ичида Тожикистон ихтиёрига топширилади.


Давом этаётган глобал иқтисодий бўҳрон Тожикистон иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатди.


Ўтган ҳафта Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи¸ Тожикистон келажакда инқирозга юз тутган давлатга айланиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG