Линклар

Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди


Мустақил www.uznews.net сайтининг хабар беришича¸ 18 феврал куни Жиззахда вилоят депутатлар кенгашининг навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтган ва унда шу кунгача Жиззах вилоятига ҳокимлик қилиб келган Мусо Анорбоев ўз лавозимидан озод қилинган.

Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиëев қатнашган мазкур йиғинда 37 яшар Маҳмуд Холбўтаев вилоят ҳокими этиб тайинланган.

Шу кунгача Маҳмуд Холбўтаев қишлоқ хўжалиги бўйича ҳоким ўринбосари вазифасини бажариб келган.
XS
SM
MD
LG