Линклар

Уй-жой секторини инқироздан қутқариш учун дастур


АҚШ президенти Барак Обама мамлакат уй-жой секторини инқироздан қутқаришни назарда тутган 75 миллиард долларлик дастурни эълон қилди.

Бундан мақсад салкам тўққиз миллион АҚШ фуқароси ўз уйидан ажраб қолишига йўл қўймасликдан иборат.

- Қисқа қилиб айтганда, уй-жой кредити соҳасидаги бўҳрон, молиявий бўҳрон ва бошқа иқтисодий бўҳронларнинг ҳаммаси бир-бири билан боғлиқ. Шу боис уларнинг ҳаммасига чора кўрмай туриб, алоҳида бир соҳа муаммосини ҳал қилиш имконсиз, деди Аризона штатининг Меса шаҳрида чиқиш қилган Барак Обама.
XS
SM
MD
LG