Линклар

Мак Киернан: йил оғир бўлади


Афғонистондаги АҚШ кучлари қўмондони генерал Давид Мак Киернан 2009 йил оғир йил бўлиши мумкинлигини айтди.

- Биз жуда айёр исёнчиларга дуч келяпмиз. Бу бир қанча гуруҳлар бирлашишидан, баъзан Ал-Қоида каби ташкилотлар ташаббуси билан пайдо бўлган душман гуруҳларидир. Улар йил сайин ўз тактикаларини ўзгартириб бормоқда ... , деди генерал Мак Киернан.

Унга кўра, Афғонистонда толиблар жангариларига қарши кураш муваффақиятли бўлиши учун АҚШ келаси йилларда қатъий қарорлар қабул қилиши керак бўлади.

АҚШ президенти фармонига кўра Афғонистонга келадиган 17 минг ҳарбийдан иборат қўшимча куч мамлакат жанубига жойлаштирилишини айтди.

Айни пайтда Халқаро амнистия ташкилоти Афғонистондаги уруш ҳаракатлари сабабли ўз уйларини ташлаб бошқа жойларга кетган ўн минглаб аҳоли озиқ-овқат ва бошқа гуманитар ёрдамга муҳтож эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG