Линклар

Краковда мудофаа вазирлари учрашади


Бугун Польшанинг Краков шаҳрида НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг икки кунлик йиғилиши бошланади.

Музокаралар давомида АҚШ делегацияси НАТОга аъзо давлатларни Афғонистонга кўпроқ қўшин жўнатишга чақириши ва уларни хавфли зоналар яқинига жойлаштириш борасида босимни кучайтириши кутилмоқда.

Айни пайтда Германия Канцлери Ангела Меркел Афғонистонда президентлик сайловига тайёргарлик доирасида Германия мамлакатнинг нисбатан тинч бўлган шимолий минтақасига 600 нафар аскардан иборат қўшимча куч жўнатишини айтди. Ҳозир Афғонистонда уч ярим минг немис ҳарбийси бор.

Пойтахт Кобулга ташриф буюрган Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини Рим расмийлари Афғонистонга қўшимча куч жўнатишга тайёр эканини айтди.

- Италия бир неча ой ичида Ҳирот вилоятига қўшимча куч жўнатиб ўз қўшинлари сонини икки минг 800 нафарга етказишга кафолат беради, деди Франко Фраттини.

НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг Краков шаҳридаги учрашуви Афғонистондаги НАТО кучларга зарурий ускуналарни янги таъминотни йўли орқали етказиш масаласи дипломатлар томонидан муҳокама қилинаётган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG