Линклар

Грузия Афғонистонга аскар юборади


Грузия Афғонистондаги НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар сафига ўзининг 200 нафар ҳарбийсини жўнатади. Бу ҳақда Грузия Ташқи ишлар вазири Григол Вашадзе Грузия телевидениеси орқали қилган чиқишида билдирди.

Грузия Ироққа икки минг нафар аскар жўнатган эди. Аммо ўтган йил августида Жанубий Осетия борасида Россия билан уруш бошланганидан кейин улар Грузияга қайтарилган.

Россия кескин қарши бўлишига қарамай, Грузия НАТОга аъзо бўлишга уриниб келмоқда.
XS
SM
MD
LG