Линклар

АҚШ суди уйғурлар аризасини рад этди


АҚШнинг федерал апелляция суди 2001 йили Афғонистонда қўлга олиниб, Гуантанамо қамоқхонасига жўнатилган 17 нафар хитойлик уйғурнинг АҚШда қолишига изн бериш сўралган аризасини рад этди.

Ҳакамлар АҚШга ким кириши масаласини фақат Иммиграция идораси расмийлари ҳал қилишини айтди.

Ўтган йил АҚШ ҳаками 17 нафар уйғурни душман аскари эмас, деб тан олиб, уларни озод қилиш ҳақида қарор чиқарган эди. Хитой уларнинг мамлакатга қайтарилишини сўраган.
XS
SM
MD
LG