Линклар

logo-print

Солана Лукашенко билан учрашади


Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавьер Солана бугун Минск шаҳрида Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашади.

Шунингдек, Солананинг Беларус мухолифати раҳбарлари, жумладан, президентликка собиқ номзод Александр Милинкевич билан ҳам сўзлашув ўтказиши кутилмоқда.

Айни пайтда Беларусга ташриф буюрган Европа кенгашининг қонун чиқарувчилари ҳукумат мухолифат аъзоларига кўпроқ сўз эркинлиги бериши кераклигини қайд этдилар.
XS
SM
MD
LG