Линклар

Серри: Узоқ муддатли тинчлик битими зарур


БМТнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Роберт Серри, агар ўт очишни тўхтатиш ҳақида узоқ муддатли келишувга эришилмаса, Ғазода аввалгидан ёмонроқ зўравонлик юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Чоршанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашида чиқиш қилган Серри Исроил ва Ҳамас бир ой олдин бир томонлама ўт очишни эълон қилганидан бери Ғазодаги фаластинлик жангарилар Исроил ҳудудига 15 та ракета ва 12 та миномёт снаряди отганини, Исроил учқичлари эса Ғазога 19 марта ҳужум уюштирганини айтди.
XS
SM
MD
LG