Линклар

Россияда иқлимга оид ҳисобот эълон қилинди


Россиянинг Гидрометеорология ва атроф-муҳитни кузатиш федерал хизмати мамлакатда иқлим ўзгаришига оид ўзининг биринчи тафсилий ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботда глобал иқлим ўзгариши оқибатида Россияда келаётган асрда ўрмон ёнғинлари, қурғоқчилик ва сув тошқинлари тез-тез содир бўлиши башорат қилинган.

Шунингдек, ҳужжатда айрим минтақалар иқлими бир оз илиши, қор ва музликлар камайиши Россия учун фойдали бўлиши ҳам билдирилган.
XS
SM
MD
LG