Линклар

Ироқлик журналист устидан маҳкама бошланди


Бағдодда АҚШ собиқ президенти Жорж Бушга пойафзал улоқтирган ироқлик журналист Мунтазир ал-Заидий устидан маҳкама жараёни бошланди.


Ж
урналистга хориж давлати раҳбарига ҳужум қилиш айби илгари сурилмоқда. Ал-Заидий айбдор, деб топилгудек бўлса у 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Айни пайтда¸ журналист ҳимоячилари пойафзал отиш норозилик ифодаси бўлгани ва Жорж Бушга зиëн етказиш мақсад қилинмаганини таъкидлаб, суддан ал-Заидийнинг озод этилишини талаб қилмоқдалар.


Мунтазир ал-Заидий ўтган йил 14 декабр куни Бағдодга сўнгги расмий сафар билан келган Жорж Буш матбуот анжумани ўтказаëтган пайтда унга икки пой туфлисини улоқтирганидан сўнг
араб дунëси қаҳрамонига айланди.

XS
SM
MD
LG