Линклар

logo-print

Парламент америкаликларни ҳайдашга қарор қилди


Қирғиз парламенти 19 феврал куни Бишкекдаги “Манас” аэропортида жойлашган АҚШ ҳаво базасини мамлакатдан чиқариш масаласини кўриб чиқди.

90 депутатдан ташкил топган қирғиз парламентининг 78 аъзоси АҚШ базасининг мамлакатдан чиқарилишини ёқлаб овоз берди, икки депутат база ёпилишига қарши овоз берди, бир депутат бетараф қолди.

Эндиликда АҚШ ҳарбийлари 180 кун ичида Манасни тарк этиши керак бўлади.

Шу ой бошида Россия Қирғизистонга 2 миллиард долларлик ёрдам ва қарз беришни ваъда қилганидан кейин президент Бакиев Манас базаси учун кам ҳақ тўланаётганини қайд этиб, уни ёпишга қарор қилганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG