Линклар

АI афғонлар шароитидан ташвишда


Халқаро амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Афғонистонда гуманитар бўҳрон авж олиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.


БМТ маълумотларига таяниб, ҳуқуқ ҳимоячилари Афғонистонда давом этаётган зўравонликлар туфайли 235 мингдан ортиқ фуқаро ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганини маълум қилдилар.


Шунингдек, Халқаро Амнистия ташкилоти Кобул ва Ҳирот вилоятидаги қочқинлар лагерида истиқомат қилувчи фуқаролар аҳволидан жиддий ташвиш билдирди.

Ташкилотга кўра, бу ҳудудларда фуқаролар иссиқлик, тоза ичимлик суви ва озиқ-овқат етишмовчилиги шароитида кун кечиришга мажбур бўлмоқда.


Халқаро Амнистия АҚШ ва халқаро ҳамжамиятни Афғонистондаги муаммоларни ҳарбий йўл билан ҳал этиш баробарида кўмакка муҳтож фуқароларга имкон қадар тез фурсатда ёрдам кўрсатиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этишга чақирди.

XS
SM
MD
LG