Линклар

logo-print

НАТО Мудофаа вазирлари Краковга тўпланди


Польшанинг Краков шаҳрида НАТОга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг икки кунлик учрашуви иш бошлайди.


Афғонистон хавфсизлигига оид масалалар вазирлар учрашувининг диққат марказида бўлади.


Польша сафари олдидан АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс августга белгиланган умумхалқ сайловлари арафасида Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш таклифи билан НАТОдаги иттифоқчиларга мурожаат қилишини билдирди.


Шунингдек, АҚШ расмийларининг европалик иттифоқчиларни Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда фаол эштирок этишга ундаши ҳам кутилмоқда.


Душанба куни АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча 17 минг ҳарбий жўнатиш ҳақдаги ҳужжатга имзо чекди.

XS
SM
MD
LG