Линклар

Ироқлик журналист суди қолдирилди


АҚШ собиқ президенти Жорж Бушга пойафзал улоқтирган ироқлик журналист Мунтазир ал-Заидий устидан 19 февралга режалаштирилган маҳкама жараёни март ойига қолдирилди.


Мазкур қарорни изоҳлаган ҳакамга кўра, суд Жож Бушнинг 14 декабр кунги Бағдод сафари расмий ёки норасмий бўлганини аниқлаши лозим.


Журналистга хориж давлати раҳбарига ҳужум қилиш айби илгари сурилмоқда. Ал-Заидий айбдор деб топилса¸ у 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Айни пайтда¸ журналист ҳимоячилари пойафзал отишнинг норозилик ифодаси бўлгани ва Жорж Бушга зиëн етказиш мақсад қилинмаганини таъкидлаб, суддан ал-Заидийнинг озод этилишини талаб қилмоқдалар.


Мунтазир ал-Заидий¸ мазкур воқеадан сўнг араб дунëси қаҳрамонига айланди.

XS
SM
MD
LG