Линклар

"Дил элчисин юбордим"

  • Абдулла Искандар

Бобомурод Ҳамдамов Амударëнинг икки соҳилида ҳам бирдек севиб тингланадиган ноëб ҳофизлардан бири.

Бобомурод Ҳамдамов Амударëнинг икки соҳилида ҳам бирдек севиб тингланадиган ноëб ҳофизлардан бири.

"Таниш қўшиқлар" саҳифаси Бобомурод Ҳамдамовнинг ҳам Ўзбекистон¸ ҳам Туркманистон қўшиқсеварлари томонидан бирдек севиб тингланадиган қўшиқларидан бирига бағишланди.

Дил элчисин юбордим¸
Бўлсин сенга парвона¸
Ëздим бу номани ëр¸
Ишқингда ëна-ëна.


Таниш қўшиқлар саҳифасининг бугунги меҳмони Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов.

70 дан ошган ҳофиз хонадонига қўнғироқ қилдик. Гўшакни кўтарган йигит “Бобомурод ака қўшиқ машқ қилаëтувди¸ ҳозир чақириб бераман” деди.

Салом-аликдан сўнг муддаога ўтиб “Дил элчисин юбордим” қўшиғининг тарихини сўрадик.

Бобомурод Ҳамдамов: Мен бу қўшиқни 1978 йилларда айтган эдим. Тили бошқа бўлса ҳам туркманлар ҳам яхши кўради бу қўшиқни. Туркманлар ўша қўшиғингни айт, деб айтарди менга.

Халққа ëққани учун яқинда бу қўшиқни оранжировка қилиб¸ замонавий қилиб айтдим. Бу қўшиқда куй билан сўз эр хотин бир-бирига ëпишгандай бўлиб ëпишади-да.

Куй билан сўз бир бирига яхши ëпишса¸ ўшанда халққа етиб борадида. Мен бу қўшиқни куй билан сўз ëпишгани учун ҳам қайтадан айтдим.

Бобомурод Ҳамдамов бу қўшиқни айнан қачон айтганини эслай олмади. Билганларнинг айтишига кўра¸ бу қўшиқ илк бор Тошкентдаги Свердлов концерт зали саҳнасида янграган. Ҳозир бу бино таъмирланиб¸ биржага айлантирилган.

Бобомурод Ҳамдамов: Қайси қўшиқни қаерда биринчи айтдим¸ бу эсда турмайди.

Одамлар саҳнага хат чиқариб бу қўшиқни қайта-қайта сўрашган эди. Концерт олиб борувчисига хат ëзиб юборадилар. Бу хатларни концерт олиб борувчиси “Уни талаб қилишибди¸ буни талаб қилишибди” деб ўқиб беради. Биз бу хатларни олиб ҳам қўямиз.

Шу билан халқнинг нимага талаби кўплигини билиб юрамиз. Эски¸ эсдан чиқиб кетган қўшиқларни талаб қилсалар¸ бу қўшиқларни бошқатдан айтиб юраманда кейин. Янги қўшиқни ëдлайверсангиз¸ эски қўшиқлар ëддан чиқади.

Озодлик: “Дил элчисин юбордим” қўшиғининг қайтишига мактублар сабаб бўлдими?

Бобомурод Ҳамдамов: Ҳа¸ шу сабаб бўлди. Уни кўп талаб қилаверишди.

Бобомурод Ҳамдамов Навоий¸ Фузулий каби мумтоз адабиëт вакиллари ғазалларини қўшиқ қилади.

Шу билан бирга ҳаваскор қаламкашлар шеърлари ҳам ҳофиз боис боқийлик касб қилди. "Дил элчисин юбордим"¸ деб бошланувчи ғазал муаллифи марҳум бухоролик шоир Сайфийни кўпчилик танимайди¸ аммо бу шеър қўшиққа айлангач¸ бу мисралар миллионлар юрагидан ўрин олди.

Бобомурод Ҳамдамов: Сайфий Нажмий ал-Бухорий деган шоир. Бу бухоролик шоир. Бу киши вафот қилиб кетди. Биз учун кичкина шоир бўлса ҳам шеъри маъноли бўлса¸ халққа яхши етиб борса бўлди. Ўқиб кўргандан ўзи маълум бўлади.

Мен шоир танлаб ўтирмайман. Менга классик мусиқалар келиб қолган пайтда¸ Навоий ва Огаҳий шеърлари тўғри келиб қолади. Мен классика ҳам айтаман. Менга худди шу ўзларимизнинг аввалги мақомларга ўхшаган куйлар келади.

Ҳозир халққа замонавий қўшиқлар ëқади. Замонавий қўшиқларни тўй-ҳашамларда кўп эшитишади. Мен энди замондан орқада қолсам ҳам бўлмайди. Мен мақом айтаман¸ мен классика айтаман¸ мен сегоҳ айтаман деб ўтирсак қолиб кетамиз.

Шу халқ билан тенг юраман деб¸ янги қўшиқларни басталаб айтаяпман. Мана ҳозир ҳам уйда қўшиқ айтиб турган эдим¸ сиз телефон қилиб қолдингиз.

Мен шу “Дил элчисин юбордим” деган қўшиқни айтсам¸ одамлар ўйнаб кетади. Ҳозир ҳам шунга ўхшаган қўшиқларни айтиб чиқаман.

Ғазал муаллифи Сайфий бухоролик. Ҳофиз Бобомурод Ҳамдамов эса Бухородан сал нарида¸ Туркманистон ҳудудидаги Лебоб қишлоғида туғилди. “Дил элчисин юбордим” қўшиғида туркман ва ўзбек оҳангларини сезамиз. Боз устига бу қўшиқдан Ҳиндистон нафаси ҳам уфуради.

Бобомурод Ҳамдамов ўз қўшиқларини дил элчиси қилиб юборган ўтган асрнинг 70- йилларида аëллар орасида ўта машҳур эди. Етмишни қоралаган бухоролик Ҳанифа опа ҳам¸ унинг қизи Замирахон ҳам дил элчиси қўшиғини ëд билишади.

Бобомурод Ҳамдамов: Бу табиий ҳол. Яхши айтсанг¸ ҳамма¸ аëллар ҳам¸ эркаклар ҳам¸ қариялар ҳам¸ ëшлар ҳам яхши кўради. Кейин бир инсонлар яхши кўрган қўшиғини уйида айттириб қўяди. Бу қўшиқни унинг боласи эшитиб¸ у ҳам катта бўлса¸ сизга мухлис бўлиб қолади. Чунки уйида ҳамиша шу қўшиқ янграб турадида.

Отаси¸ онаси яхши кўрса¸ болалари ҳам яхши кўради. Мана сиз айтаëтган Замиранинг оналари менинг кассетамни эшитавериб¸ мен ўша пайтдан бошлаб¸ ëшлик пайтидан бошлаб Замиранинг қулоғига ëқиб қолганман.

Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов суҳбатимиз сўнггида ўз мухлисларига саломларини йўллади.

Бобомурод Ҳамдамов: Менинг мухлисларим қаерда бўлсалар ҳам омон бўлсинлар дейман. Ҳаммасига оилавий бахт тилайман. Мана телефон қилиб¸ сиëсатдан сўрамасдан¸ фақат қўшиқларимни сўрадингизлар.

Мен сизларнинг телефон қилганларингиздан жуда хурсанд бўлдим. Мен қўшиқларимни фақат мухлисларим учун айтаман. Мухлислар ўргатади менга.

Тўйларга борсам¸ “Бу қўшиқни айтинг¸ бу қўшиқни айтинг” деб сўрашади. Бу бизнинг бахтимиз. Ҳозир ҳам мухлислар учун машқ қилиб турибман.

Энди ҳар ким ҳар хил артистларни яхши кўради. Мана¸ масалан¸ мен раҳматли Комилжон акани¸ Мукешни¸ Лата Мангешкарни яхши кўраман. Шуларнинг қўшиқларини кўп эшитаман.

Дил элчисин юбордим¸
Бўлсин санга парвона.
Ëздим бу номани ëр¸
Ишқингда ëна – ëна .

Минг йўл саломларим бор¸
Олғил бу мактубимни.
Жоми муҳаббатингдан¸
Маст бўлдим ошиқона.

Ҳижронингда мани зор¸
Савдойи¸ бехабарсан.
Қалбим ишқинг манзили¸
Маъвойи¸ бехабарсан.

Кўнгилгинам тамоман¸
Шайдойи бехабарсан.
Дийдор кўрарга топгил¸
Ўйлаб бирор баҳона.

Юрсам¸ турсам¸ ўтирсам¸
Ëнимдасан ҳамиша.
Ҳатто юракдан оққан¸
Қонимдасан ҳамиша.

Жондан ортиқ севарман¸
Жонимдасан ҳамиша.
Булбул бўлиб бу нома¸
Куй куйласин тарона.

Дил элчисин юбордим¸
Бўлсин санга парвона.
Ëздим бу номани ëр¸
Ишқингда ëна – ëна.

Сиҳат саломатдурман¸
Эй меҳрибон нечуксан.
Маҳбуби дил навоси¸
Оромижон нечуксан?

Сайфий айтур азизам¸
Қоши камон¸ нечуксан?
Исминг юракка махфий¸
Сан нодири замона.

Дил элчисин юбордим¸
Бўлсин санга парвона.
Ëздим бу номани ëр¸
Ишқингда ëна – ëна .

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG