Линклар

Пхеньян АҚШ ва Жанубий Кореяни агрессияда айблади


Шимолий Корея ҳукумати АҚШ ва Жанубий Кореяни агрессияда айблаб, ўз қўшнисига қарши уруш бошлашга тайёрлиги ҳақда пўписа қилди.


Бундан ташқари¸ Шимолий Корея давлат агентлиги Вашингтон ва Сеулни келаси ой биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказиш оқбатларидан огоҳлантирди. Пхеньян расмийларининг таъкидича, икки давлат ҳарбий машғулотлар ёрдамида Шимолий Кореяга бостириб киришга ҳозирлик кўрмоқда.


Бироқ Вашингтон ва Сеул бу иддаоларни рад этиб, ҳар йили ўтказилажак ҳарбий машғулотлардан мақсад мудофаа стратегиясини ишлаб чиқиш эканини билдирмоқда.


Расмий Пхеньян баёноти АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Жанубий Корея сафари арафасида эълон қилинди.


Жорий ой бошида Ҳиллари Клинтон Шимолий Корея ҳукуматини ракета синови ўтказиш оқибатларидан огоҳлантириб, Пхеньяннинг бу уринишлари халқаро ҳамжамият, жумладан, АҚШ билан алоқаларга жиддий путур етказишидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG