Линклар

Солана Лукашенко билан учрашди


Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавьер Солана Минскда Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашди.


Лукашенко маъмуриятининг билдиришича, Беларус раҳбари Соланага Минск ва Брюссел ўзаро алоқаларни яхшилаш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиши лозимлигини таъкидлаган.


Сўнгги 10 йил давомида ҳуқуқ ҳимоячиларининг танқидига учраган Лукашенко яқинда Ғарб билан алоқаларни яхшилашга қаратилган айрим ҳаракатларга қўл урди.


ЕИ ҳам Беларус билан алоқаларни янги даражага чиқариш фурсати келганини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG