Линклар

logo-print

Ўзбеклар лидери коррупцияга қарши кураш қурбонига айланди


Марказий Осиëда ўзини минтақа лидери деб биладиган икки президент - Каримов ва Назарбоевнинг бир-бирига ишончсизлиги¸ кузатувчиларга кўра¸ Ўзбекистондаги қозоқлар¸ айни пайтда Қозоғистондаги ўзбекларга нисбатан ëндашувда ҳам ўз аксини топмоқда.

Марказий Осиëда ўзини минтақа лидери деб биладиган икки президент - Каримов ва Назарбоевнинг бир-бирига ишончсизлиги¸ кузатувчиларга кўра¸ Ўзбекистондаги қозоқлар¸ айни пайтда Қозоғистондаги ўзбекларга нисбатан ëндашувда ҳам ўз аксини топмоқда.

Норасмий манбага кўра¸ Қозоғистон ўзбеклари ассоциацияси раиси Раҳматжон Абдусатторов хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Исми ошкор этилишини истамаган манбанинг билдиришича, ўзбеклар ассоциациясига раҳбарлик қилиш билан бир пайтда Раҳматжон Абдусатторов Сайрам тумани ҳокими ўринбосари лавозимини ҳам эгаллаб келган.

Эндиликда Абдусатторов қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган ёрдам пулини ажратишда ўз лавозимини суиистеъмол қилиб, айрим ташкилотлардан пора олганликда айбланмоқда.

Ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимияти билан боғландик.

- Шунақа хабарни мен ўзим эшитдим, яъни Абдусатторов пора олиш пайтида қўлга олинганини. Аммо ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Шу боис бу ҳақда бугун маълумот беролмаймиз, деди ўзини Асилбек дея таништирган Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимиятининг матбуот хизмати ходими.

Айни пайтда¸ бу борада вилоят Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумот олиш юзасидан уринишларимиз ҳеч қандай самара бермади.

Қозоғистон президенти 2008 йил сўнгидаги халққа қилган мурожаатида мамлакатда коррупцияга қарши кураш барча давлат органлари бажариши лозим бўлган устивор вазифаларидан бири эканини таъкидлаган эди.

Шундан сўнг мамлакатнинг турли ҳудудларида коррупцияга қарши кураш бўйича кенг кўламли кампания бошлангани кузатилади. Бу фикрни Жанубий Қозоғистондаги “Адабиёт ва санъат” газетасининг бош муҳаррири Абдураҳим Пратов ҳам тасдиқлайди:

- Фақат Жанубий Қозоғистонда эмас, бутун Қозоғистон республикаси бўйича ҳозир ҳақиқатдан ҳам порахўрлик, коррупцияга қарши қаттиқ ишлар олиб борилаяпти.

Мана шу иллатни тўхтатиш мақсадида ҳозир бизда яхши сиёсат қўйилган. Чунки бу иллат тўхтатилмаса, жамият ҳам ривожланмайди, дейди Абдураҳим Пратов.

Айрим кузатувчилар “Раҳматжон Абдусатторов ана шу кампания қурбонига айланди” десалар, ҳозирда Жанубий Қозоғистонда яшаётган ўзбекистонлик профессор Ботир Норбоев республика ўзбек миллий-маданий маркази раҳбарининг қамоққа олиниши остида бошқа сабаблар яширинганини тахмин қилади.

- Бу ерда бир қизиқ нарса бўлаяпти-да. Кузатишимча, кимки ўзбек миллатига мансуб кадрлардан бирортаси сал бошини кўтариб, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун гапира бошласа, халқнинг назарига тушса, обрўси ошса, биринчи навбатда шундай одамларга кўз тикишаяпти.

Мана, Икромжон Ҳошимжонов бир пайтлари худди шундай “подставка” қилинди, жабр кўриб чиқди. Кейинчалик Сайрам қишлоғининг ҳокими - Саидаҳмад деган йигит худди шундай бўлди.

Ҳозир Раҳматжон Абдусатторовнинг тақдири ҳам худди шунга ўхшаб турибди. Бу тасодифий нарса эмас, балки қандайдир анъанага айланиб қолаяпти ҳозир.

Раҳматжон Абдусатторов, Сайрам туман ҳокимининг ўринбосари эди, ўзбеклар ўз дардини шу одамга бориб айтарди. “Ўзбекман” деган бир юрагида ўти бор йигит эди. Балки шулар таъсир қилдими...

Шахсий гина-кудуратдан ҳам кўпроқ миллий, ижтимоий сабаблари борми дейман-да, дейди Ботир Норбоев.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG