Линклар

logo-print

Эрон АҚШ билан яқинлашиш тарафдори


Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий расмий Теҳрон Вашингтон билан музокаралар бошлаш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.


Озарбойжон сафари чоғида гапирган Манучеҳр Мутаққий даставвал Теҳрон АҚШ сиёсатида кескин ўзгаришлар кўришни истаëтганини таъкидлади.


10 феврал Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ҳам АҚШ ўзаро ҳурмат ва адолатли сиёсат юрита олишини исботласа, расмий Теҳрон бу давлат билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG