Линклар

Краковда афғон масаласи муҳокама қилинмоқда


НАТО Мудофаа вазирларининг Краков шаҳрида ўтаётган йиғилишида иттифоқнинг Афғонистон бўйича стратегияси муҳокама қилинмоқда.

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс НАТОдаги иттифоқчилар ҳам Афғонистонга қўшимча куч жўнатишига умид билдирди.

НАТО бош котиби Яаап де Хооп Схеффер НАТО бу масалада “муваффақиятсизликка йўл қўя олмаслиги”ни айтди.

Краков учрашувида фақат Германия ва Италия Афғонистонга қўшимча минглаб эмас, балки юзлаб аскар жўнатишини айтди.

НАТОга қўшилиш орзусида бўлган Грузия Афғонистонга 100 нафар ҳарбий жўнатишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG