Линклар

БМТда Хавфсизлик кенгашига оид музокаралар ўтмоқда


БМТда Хавфсизлик кенгаши аъзолари сонини кўпайтириш борасида музокаралар бошланди.

Катта салоҳиятга эга бўлган Хавфсизлик кенгаши аъзолари сонининг ўн бешта бўлиши 1965 йилда белгиланган.

Ҳозирги замон воқелигидан келиб чиққан ҳолда, Кенгашга аъзо давлатлар сонини кўпайтириш масаласи кўтарилди.

Ҳозирда БМТ Хавфсизлик кенгаши вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлган беш давлат, хусусан, АҚШ, Британия, Россия, Франция ва Хитой, шунингдек, икки йилда алмашиниб турадиган, вето ҳуқуқига эга бўлмаган 10 та давлат вакилидан иборат.

Дипломатлар фикрича, БМТга аъзо 192 давлат вакиллари ўртасидаги музокаралар келаси йилгача чўзилиши ва якуний қарор қабул қилинмаслигини мумкин.
XS
SM
MD
LG