Линклар

logo-print

Наманганда контрабанда юки қўлга олинди


Ўзбек чегарачилари республика фуқаролари томонидан қарийб 5 тонна маъданли ўғитнинг контрабанда йўли билан Қирғизистонга олиб ўтиб кетилиши олдини олдилар.

Марказий Осиё янгиликлари сайтининг Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, чегарачилар отряди Наманган вилоятининг Учқўрғон туманига қарашли Янгиобод қишлоғи чегарасида 96 та қопга жойлаштирилган 4800 кг карбамидни ноқонуний йўл билан Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган икки нафар ўзбекистонликни қўлга олган.

Текширув чоғида карбамид Наманган вилоятининг Ҳаққулобод туманида ҳар бир қопи 16 минг сўмдан ($11,3) сотиб олингани аниқланган.

Қўлга олинганлар карбамидни Қирғизистоннинг Новкен туманида ўзлари томонидан ижарага олинган ерга ишлов бериш учун сотиб олганларини айтганлар.

“Мазкур ҳодиса юзасидан материаллар тегишли чора кўриш учун тергов бўлимига ўтказиб берилди”, дея маълум қилади Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
XS
SM
MD
LG