Линклар

logo-print

Ўзбекларни қул қилган икки россиялик судланди


Россияда Ўзбекистон фуқароларини қул ўрнида ишлатган икки пермлик суд ҳукми билан икки йилу уч ойга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди, деб хабар қилади “Новий Регион” ахборот агентлиги.

Тергов маълумотларига кўра, 1980 ва 1983 йилда туғилган пермликлар 7 нафар ўзбекистонликни Россияга олиб келганлар. Муҳожирларнинг паспортини тортиб олган жиноятчилар ўзбекистонликларни атайлаб миграция идораларида рўйхатдан ўтказмаганлар.

Ўзбекистонликларни ишга жойлаштириб қўйганлар пермликлар ҳар куни муҳожирларни ўз шахсий автомобилларида ишга олиб бориб қўйганлар.

Пермнинг Оржоникидзе туман суди “қулдорлар”ни “чет эл фуқароларининг Россия Федерациясида ноқонуний юришини ташкил этганлик”да айбдор, деб топган.
XS
SM
MD
LG