Линклар

НАТО юклари Тожикистон орқали ташилади


Тожикистон ҳукумати НАТОнинг ноҳарбий юкларини мамлакат ҳудуди орқали Афғонистонга транзит қилишга розилик берди.


Бу ҳақда АҚШ қўшинлари қўмондонларидан бири адмирал Марк Ҳарнитчек Тожикистон давлат телевидениеси орқали қилган чиқиши чоғида маълум қилди.


- Тожикистон томони НАТОга ўз темир ва магистрал йўллари орқали Афғонистонга ноҳарбий юкларни етказиб беришга рухсат берди, деди АҚШ расмийси.


Қирғизистон ҳукумати АҚШнинг мамлакатдаги Манас ҳарбий базасини ёпишга қарор қилгандан сўнг Вашингтон Афғонистондаги қўшинлар таъминоти учун муқобил йўлларини топиш уринишларини жадаллаштирди.


Айни пайтда¸ АҚШ Ўзбекистон ҳукумати ҳам ноҳарбий юкларни мамлакат ҳудуди орқали Афғонистонга транзит қилишга рухсат берганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG