Линклар

АҚШ Манас базасидан умидини узгани йўқ


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс расмий Вашингтон Манас ҳарбий базаси тақдири борасида Қирғизистон ҳукумати билан сўзлашувларни давом эттиражагини маълум қилди.

НАТОга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг Краков шаҳридаги учрашуви чоғида гапирган Роберт Гейтс АҚШ томони ҳарбий базадан ҳануз умидини узмагани, бироқ ижара ҳақи учун ортиқча пул тўлаш нияти йўқлигини билдирди.

- Биз масаланинг молиявий тарафи, жумладан, ижара ҳақини ошириш ўзини оқлаш-оқламаслиги масаласини кўриб чиқишга тайёрмиз. Аммо биз солиқ тўловчиларнинг пулини ҳавога совуриш фикридан йироқмиз, деди Роберт Гейтс.

АҚШ матбуотининг ëзишича, ҳар ой Манас базаси орқали Афғонистондаги халқаро кучларга 500 тонна юк етказиб берилади ва камида 15 минг ҳарбий бу базада тўхтаб ўтади.

XS
SM
MD
LG