Линклар

logo-print

Покистон: дафн маросими нишонга олинди


Покистон шимол-ғарбида дафн маросими чоғида рўй берган портлаш оқибатида камида 25 киши нобуд бўлди.


Покистон полициясига кўра, худкуш шахс ўзини Дера Исмоил Хон туманида маҳаллий шиа етакчиларидан бирининг дафн маросими чоғида портлатиб юборган.

Маълум бўлишича, портлашдан сўнг, отишма рўй бериб, оломон бир нечта машинага ўт қўйиб юборган.

Расмийларнинг билдиришича, тартиб ўрнатиш мақсадида туманда комендантлик соати жорий қилинган.


Мазкур туманда сунний ва шиалар ўртасида тез-тез мазҳабий зўравонликлар рўй бериб туриши айтилади.

XS
SM
MD
LG