Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:02

Олимлар ҳокимият олдида лол


Мамлакатдаги иқтисодий вазиятнинг ëмонлашиб бораëтгани қозоғистонликлар орасидаги норозиликнинг кучаювига сабаб бўлмоқда ва ҳокимият эҳтиëткорлик билан бундай норозилик ифодасининг сиртга чиқиши олдини олишга уринмоқда.
Мамлакатдаги иқтисодий вазиятнинг ëмонлашиб бораëтгани қозоғистонликлар орасидаги норозиликнинг кучаювига сабаб бўлмоқда ва ҳокимият эҳтиëткорлик билан бундай норозилик ифодасининг сиртга чиқиши олдини олишга уринмоқда.

Қозоқ олимлари¸ хусусийлаштириш баҳонасида Олмаота марказидаги илмий муассалар ерларининг корчалонлар қўлига ўтиб кетишига қарши норозилик намойиши ўтказишни режалаган эди. Аммо ҳокимият усталик билан бунинг олдини олди.

Бундан роппа-роса бир ҳафта аввал, яъни 13 феврал куни Қозоғистон олимлари касаба уюшмаси давлат амалдорларининг бошбошдоқлиги туфайли мамлакат илм-фанига катта зиён етказилаётганини билдириб, ўз норозилигини изҳор қилган эди.

Бунга ҳукуматнинг Қозоғистондаги кимё ва органика, физика ҳамда космик агентликка қарашли институтларни давлат тасарруфидан чиқариб, масъулияти чекланган жамиятларга айлантириш ҳақида чиқарган қарори сабаб бўлди.

Қозоқ олимларига кўра, аслида Қозоғистон ҳукуматининг қарори остида аксар илм-фан объектларини ноқонуний йўл билан хусусийлаштириб олиш истаги яширингандир.

Қозоғистонлик олим Талқибек Жумадилов, агар барча институтлар юз фоиз акцияли масъулияти чекланган жамиятга айлантирилса, уларни исталган одамга сотиб юбориш мумкин бўлишини айтади.

- Барча илмий институтлар бинолари Олмаота шаҳридаги олтин квадратда, яъни ер энг қиммат баҳоланадиган ҳудудда жойлашган.

Бу ҳудудда катта иморатлар, маиший бинолар қуришни режалаштирган одамлар бор.

Улар масъулияти чекланган жамиятларни сотиб олиш орқали ўша институтлар биноси жойлашган ерларни ўзлаштириб олмоқчи бўлаяптилар.

Агар улар мана шу ерларга эгалик ҳуқуқини қўлга киритсалар, кейин институтлар жойлашган ерда меҳмонхона, ресторан ёки ўзлари истаган бинони қуришлари мумкин бўлади, дейди қозоғистонлик олим.

Амалдорларнинг институтларни давлат тасарруфидан чиқариш уриниши ҳамда мазкур институтлар бинолари жойлашган ҳудудда маиший бинолар қурилиши олди олишни талаб қилган юздан зиёд қозоғистонлик олим 20 феврал куни Олмаота шаҳрида норозилик митингини ўтказишни режалаштирган эди.

Бироқ шаҳар ҳокимияти бунга рухсат бермади. Бунинг сабабини аниқлаш мақсадида биз Олмаота шаҳри ҳокимияти билан боғландик.

- Олимлар митинг ўтказишни режалаштирган жойда авария содир бўлиб, ўша туманда сув тошган. Шу сабабли ҳокимият у ерда митинг ўтказилишига рухсат бермади, деди Олмаота шаҳар ҳокимияти ходими Бауржон Иманғалиев.

Бироқ айрим маҳаллий кузатувчилар расмийларнинг олимлар митингига рухсат бермагани шундоқ ҳам асабий кайфиятда кун кечираётган одамлар сабр косасини тўлдириб юбориши мумкинлиги ҳақида гапирмоқдалар.

Жамоат арбоби Маржон Аспандиёрова митинг ўтказилиши керак бўлган жойда шаҳар ҳокимияти айнан шу бугун таъмир ишларини бошлашга қарор қилгани одамларни танг қолдираётганини айтади.

- Айнан бугун олимлар митинг ўтказиши режалаштирилган жойда тўсатдан авария содир бўлиб, сув тошгани¸ жуда шубҳали.

Аслида ҳозир Қозоғистонда ҳукумат юритаётган сиёсатдан норози бўлган одамлар сони ортиб бораяпти. Молиявий инқироз шароитида ҳукумат ўз аҳолисини ҳимоя қилиш ўрнига кўплаб ножўя ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Мамлакатда ишсизлик кўпайиб бормоқда, миллий валюта девальвацияси бўлди, нарх-наво ошиб бормоқда.

Айни шу шундай шароитда Қозоғистон ҳукумати эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш ўрнига, келиб-келиб энди олимларни бўғишга ҳаракат қилаяпти.

Бу ҳолат жамоатчилик орасида кескин норозилик келтириб чиқариши мумкин, деди Маржон Аспандиёрова.
XS
SM
MD
LG