Линклар

logo-print

Медведев расмийларни танқид қилди


Россия президенти Дмитрий Медведев мамлакат расмийларини глобал молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф этишга жиддий ёндашмаётгани учун кескин танқид қилди.


Сибирнинг Иркутск шаҳри расмийлари билан учрашган Дмитрий Медведев Россия расмийларининг тобора авж олиб бораётган бўҳронни бартараф этишга қаратилган ҳаракатларини қабул қилиб бўлмас, дея таърифлади.


Иқтисодни оёққа турғизиш мақсадида стратегик молиявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳукуматнинг бирламчи вазифасидир, деди Россия раҳбари.


Россияда ишсизлар сони кесин ортиб бораётган бир пайтда, мамлакат иқтисоди ўсиш суръатининг ҳам жорий йилда сўнгги 10 йил ичида илк бор кескин пасайиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG