Линклар

Нетаняҳу бош вазир бўлиши мумкин


Исроил президенти Шимон Перес коалицион ҳукумат тузиш ваколатини ашаддий ўнгчиларнинг Ликуд партияси етакчиси Бенямин Нетаняҳуга топширди.


Ликуд партияси 10 феврал куни Кнессетга ўтказилган сайловларда Ташқи ишлар вазири Ципи Ливнининг Кадима партиясидан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.


Бироқ парламент етакчилари ва президент ўртасида ўтказилган маслаҳатлашувдан сўнг, коалицион ҳукумат тузишда Нетаняҳу имкониятлари Ципи Ливниникига қараганда юқори баҳоланди.


Парламент сайловларида 18та ўринни қўлга киритган “Исроил бизнинг уйимиз” партияси етакчиси Авигдор Либерман ҳам пайшанба куни агар президент Перес Нетаняҳудан коалицион ҳукумат тузишни сўраса¸ бу ҳукумат таркибига киражагини билдирди.

XS
SM
MD
LG