Линклар

"Элим деб яшаш гуноҳ бўлса¸ бизни кечиринг!"

  • Садриддин Ашур

Бу йигитлар устидан ҳали суд ҳукм чиқармай туриб¸ Ўзбекистон телевидениеси судланувчиларни жиноятчи қилиб тасвирловчи "Зулматга элтувчи "нур" деб номланган кўрсатувни намойиш қилди.

Бу йигитлар устидан ҳали суд ҳукм чиқармай туриб¸ Ўзбекистон телевидениеси судланувчиларни жиноятчи қилиб тасвирловчи "Зулматга элтувчи "нур" деб номланган кўрсатувни намойиш қилди.

20 феврал куни Тошкент шаҳар жиноий ишлар судида "Ирмоқ" журналининг "нурчилик"да айбланаëтган беш ходимига сўнгги сўз айтиш имкони берилди. Буëғи - ҳукм.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 244 моддаси иккинчи банди, учинчи қисми, яъни диний ташкилотлар тузиш ва уларда қатнашиш каби айбловлар билан айбланган Ёшлар интеллектуал марказига қарашли “Шарқ Призма” жамияти муассислик қилган “Ирмоқ” журнали ходимлари - Баҳодир Ибрагимов, Даврон Кабилов, Равшанбек Вафоев, Абдулазиз Дадахонов, Ботирбек Эшқўзиевлар устидан бошланган суд жараёни бир ой давом этди.

Пайшанба куни судланувчилар ва гувоҳларни сўроқ қилиш тугатилиб, прокурор ва адвокатлар ўзаро музокара қилдилар. Адвокатлар ўз ҳимоясидаги шахсларнинг айбсизлигини айтиб, ҳакамдан уларни суд залидан озод қилишни сўраган бўлсалар, прокурор аайбланувчиларга 12 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси белгиланишини сўради.
Давлат қораловчиси энг катта жазо сўраганлардан бири¸ Баҳодир Ибрагимовдир.

- Ибрагимовга 12 йил¸ Кабиловга 12 йил¸ Вафоевга 10 йил¸ Дадахоновга 8 йил¸ Эшқўзиевга 8 йил сўрабди¸ дейди судланувчилардан бири бўлган Равшан Вафоевнинг маҳкамада иштирок этган укаси Саъдулла Вафоев.

Жума кунги маҳкамада¸ шунингдек¸ судланувчиларга сўнгсўз берилди. Судланувчилар судга раислик қилгувчидан кечирим сўрадилар. Лекин бу кечирим сўраш, аслида айбсиз бўлган фаолиятлари учун кечирим сўраш эди, дейди Саъдулла Вафоев:

- Йўқ¸ унақа маънода эмас. Бизлар қилган иш айб бўлса¸ деб кечирим сўраябти улар. Масалан менинг акам 5 йил Фавқулодда вазиятлар вазирлигида ишлаган¸ НАТО саммитларида қатнашган. Халқаро ташкилотлардан мақтов хатлари олган. Улар катта ишлар қилганда.

Уларнинг биттаси фан номзоди¸ биттаси АҚШда ўқиган. Масалан¸ Дадахонов Америкада¸ Англияда¸ Ҳиндистонда ўқиган. Ўқув марказига чет эллардан 4 мингта китоб олиб келиб¸ катта кутубхона қилган.

Болалар “Бизларни¸ қилган ишларингиз Ўзбекистон учун кам¸ деб айбласангизлар бўларди. Шунда рози бўлардик. Бизнинг қилган ишларимиз юртимизга зид эмас. Биз элим деб¸ юртим деб яшаганмиз. Бу агар сизнингча нотўғри бўлса¸ майли бизларни кечиринглар” деб айтишди¸ дейди судланувчи Равшанбек Вафоевнинг укаси Саъдулла Вафоев.

Судланувчи Абдулазиз Дадахонов эса¸яна Саъдулла Вафоевга кўра¸ сўнгсўзда:

- Оқни оқ¸ қорани қора дейиш керак¸ лекин сизлар оқни қора¸ қорани оқ деяпсизлар деган.

Судланувчи Равшанбек Вафоев эса суддаги сўнгсўзида:

- Биз айб иш қилмадик. Болаларни ўқитишга ҳаракат қилдик¸ деб айтди. Бу акам 7 ойдан бери ҳибсхонада ўтирибдиларку. Ўшани гапириб берди. Ҳибсда ўтирганларнинг аксарияти 25 ëшдан паст дейдида. Биттаси телефон ўғирлаб тушган¸ биттаси героин билан тушган. Ҳаммаси ëш болалар.

Буларнинг қилаëтган иши тарбияку. Буларнинг ўқитган китобларида маънавий тарбия деган нарса борда. Ҳозир бизда маънавият деганда¸ диний тушунча тушуниладию. Маънавий ҳикояларни айтиб берганда. Бизнинг маданиятда асосан маънавий ҳикоялар билан тушунтирадию. Ўшани улар диний деяпти.

“Биз болаларнинг ëмон йўлга кириб кетмаслигини¸ жамият учун фойдали инсон бўлиб етишишларини хоҳлаганмиз. Шунга ҳаракат қилдик” деб айтди¸ дейди Саъдулла Вафоев.

Унинг айтишича, ўтган маҳкама жараёнида уларнинг айблари гувоҳлар томонидан тасдиқланмади.

- У ерда гувоҳларнинг биттаси ҳам тасдиқламади. Ҳаммаси бошқача гапирди. Масалан¸ ўша Ботир Эшқўзиев деган бола техник одам бўлган. У умуман бошқа болада. Энди шу журналчилар билан ишлаган. У фақат журнални чиқариш билан шуғулланган¸ дейди Саъдулла Вафоев.

Нурчилик диний оқимига алоқадорликда айбланаётган бу йигитлар илгари Ўзбекистонда фаолият олиб борган турк лицейларининг битирувчиларидир.

Бу лицейларни битирган бошқа собиқ талабаларнинг айтишларича, у ерда фақат дунёвий билимлардан таълим берилган. Ва бу ўқув даргоҳларида таълим олганларнинг 90-95 фоизи олий ўқув юртларда таҳсил олган.

Чет тиллар пухта ўқитилганлиги учун ҳам уларнинг аксарияти хориж олий ўқув юртларида ўқиб қайтганлар. Бугун жамиятни ақидапарастлик томон етаклаëтганликда айбланаëтган йигитларнинг айримлари "Ирмоқ" журналида хизмат қилган бўлса¸ бошқалари бу журнал тарқалишига ëрдам берган¸ холос.

Хусусан¸ Баҳром Ибрагимов "Ирмоқ"да ишламаган¸ ирмоқчилар билан таниши бўлгани боис¸уларга ëрдам берган. Баҳром журналнинг обунаси билан шуғулланган.
Оғир жазога тортилиши мумкин яна бир судланувчи Даврон Кабилов¸ олий ўқув юртида ўқитувчилик ҳам қилган.

Даврон Кабилов журнални чиқаришда бевосита қатнашган¸ айни пайтда университетда ишлаган.

Равшанбек Вафоев¸ "Ирмоқ" журналининг кадрлар бўлимини бошқарган.

Абдулазиз Дадахонов¸ “Шарқ Призма” ўқув маркази кутубхонасини ташкил қилган. Инглиз тилидан дарс берган¸ айни пайтда инглиз тили ўқитувчиларини тайëрлаган.Инглиз тилини мукаммал билган.

Ботирбек Эшқўзиев инглиз филологиясини тугатиб¸ инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Кейин газета-журнал чиқаришга қизиқиб¸ бир-иккита босмахоналарда ишлаган. Бу соҳада мутахассис даражасига етгач¸ "Ирмоқ" журналига техник директор этиб тайинланган.

Кейинги маълумотларга кўра¸ "Ирмоқ" журналининг 4 ходими ва бир ҳамкори устидан маҳкаманинг сешанба куни ҳукм чиқариши кутилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG