Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:48

Эрон ядровий қудрати яна баҳс марказида


БМТ нинг Атом энергияси бўйича агентлиги ҳозирга қадар Эрон ядровий дастурининг на тинч мақсадга қаратилгани ва на унинг ядровий қурол ишлаб чиқаришга йўналтирилганини далиллай олмаëтир.
БМТ нинг Атом энергияси бўйича агентлиги ҳозирга қадар Эрон ядровий дастурининг на тинч мақсадга қаратилгани ва на унинг ядровий қурол ишлаб чиқаришга йўналтирилганини далиллай олмаëтир.

Атом Энергияси бўйича халқаро агентликнинг сўнгги ҳисоботига кўра¸ Эрон уранни тўйинтиришни давом эттираëтган бўлса-да¸ ўз ядровий фаолиятини бир оз чеклаган.

Эрон Ислом жумҳуриятининг Атом энергияси бўйича халқаро агентликдаги элчиси Али Асқар Султония учун агентликнинг сўнгги ҳисоботи Теҳрон ҳукуматининг тинч мақсадга йўналтирилган ўз ядровий дастурини халқаро қоидаларга риоя қилган ҳолда олиб бораëтгани тасдиғидир.

Аммо ядровий қуролсизланиш бўйича мутахассислар¸ бу ҳисобот хулосасини бошқача талқин этмоқдалар.

Дэвид Олбрайт¸ БМТ нинг ядровий қуроллар бўйича собиқ инспектори¸ ҳозирда Халқаро хавфсизлик бўйича Вашингтонда жойлашган илмий тадқиқот институти президенти.

Жаноб Олбрайт¸ Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг Эронга оид сўнгги ҳисоботи хулосасининг анча тушкун руҳда эканини айтади.

- Мен раҳбарлик қиладиган институт учун агентлик ҳисоботи шунчаки шов-шувли хабаргина эмас. Бу ҳисобот хулосасидан биз Эрон ядровий қурол яратишга имкон берувчи жараëнларни давом эттирмоқда ва бу имконни у келаси йил ўрталарига бориб қўлга киритиши мумкин¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Дэвид Олбрайт.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ҳисоб-китобига кўра¸ ўтган йил ноябрига қадар Эрон 839 кг миқдорида кам тўйинтирилган уран ишлаб чиқарган бўлса¸ йилнинг сўнгги икки ойи ичида бу кўрсаткич 171 кг.ни ташкил қилган.

Агентликка кўра¸ Эронда бир йил ичида жами 1010 кг тўйинтирилган уран ишлаб чиқарилган ва Олбрайт каби олимлар бунинг битта ядровий бомбага етарли эканини қайд этмоқдалар.

Шундай бўлса-да¸ БМТ расмийлари ва ядровий қурол блйича мутахассислар¸ Теҳрон ядровий қурол ишлаб чиқаришни режалаган тақдирда ҳам¸ уни бу йўлда жиддий техникавий тўсиқлар кутиб турганини айтишмоқда.

Вашингтондаги қуроллар назорати уюшмаси раҳбари Дерил Кимбал яқинда Британия матбуотига¸ Эроннинг кам тўйинтирилган уран ишлаб чиқаришдан ядровий қурол яратишга ўтиш уринишларини халқаро майдонда фош қилиш осонлигини билдирди.

Гарчи Теҳрон расмийлари мамлакат ядровий дастурининг фақат тинч мақсадларга қаратилганини таъкидлаб келаëтган бўлсалар-да¸ ҳозирча буни исботловчи жиддий далилларни тақдим этишдан бош тортмоқдалар.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ҳисоботига кўра¸ Эрон уранни тўйинтириш учун асосий восита бўлган центрифугалар ўрнатиш жараëнини сусайтирган.

Халқаро хавфсизлик бўйича америкалик мутахассис Дэвид Олбрайт бу қарорнинг техник эмас¸ балки сиëсий мазмунда эканини айтади.

- Ҳозирда Эрон ихтиëрида ишга яроқли 6 мингга яқин центрифуга бор ва улардан 4 минга яқини шу кеча-кундузда ишлаб турибди. Албатта улар янги центрифугалар қуриши мумкин. Мен бу жараëн сусайди¸ дейишга ошиқмаган бўлардим.

Бунинг ўрнига¸ улар уранни тўйинтиришни имкондагидан кўра секинроқ суръатда амалга оширмоқда¸ аммо шунга қарамай ўтгандагидан кўпроқ тўйинтирилган уран ишлаб чиқармоқда¸ деган бўлардим¸ дейди жаноб Олбрайт.

Халқаро агентлик ҳисоботида¸ Эрон ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамиятда хавотир уйғотиб келаëтган қатор саволларга аниқ жавоб топилмагани ҳам қайд этилади.

Хусусан¸ ҳисоботга кўра¸ БМТ мутахассислари ядровий қурол ишлатишда фойдаланилиши мумкин деб ҳиоблаëтган айрим техникавий тадқиқотлар билан боғлиқ саволларни Теҳрон расмийлари очиқлашни истамаганлар.

Айни пайтда¸ Теҳрон БМТ инспекторларининг янги қурилаëтган Арак оғир сув реакторини бориб кўришларига ҳам изн бермаган.
XS
SM
MD
LG