Линклар

Ливни Нетаняҳу таклифини рад этди



Исроил президенти Шимон Перес коалицион ҳукумат тузиш ваколатини ашаддий ўнгчиларнинг Ликуд партияси етакчиси Бенямин Нетаняҳуга топширди.


Ликуд партияси 10 феврал куни Кнессетга ўтказилган сайловларда Ташқи ишлар вазири Ципи Ливнининг Кадима партиясидан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.


Бироқ парламент етакчилари ва президент ўртасида ўтказилган маслаҳатлашувдан сўнг, коалицион ҳукумат тузишда Нетаняҳу имкониятлари Ципи Ливниникига қараганда юқори баҳоланди.


Бенямин Нетаняҳу президент билан учрашувдан сўнг Исроил Эрон ва халқаро терроризм таҳдидига юзланаётганини маълум қилди.


Бундан ташқари Нетаняҳу Кадима ва ўнгчиларнинг Меҳнаткашлар партияси билан коалицион ҳукумат тузишни режалаштираётганини билдирди. Бироқ Кадима партияси етакчиси ташқи ишлар вазири Ципи Ливни янги ҳукумат таркибига қўшилмаслигини билдирди.

XS
SM
MD
LG