Линклар

Тошкентда уй-жой нархи 7 фоизга арзонлади


Тошкентдаги Avesta Research таҳлил агентлиги тарқатган маълумотда айтилишича, пойтахтда январ ойида кўчмас мулкнинг бир квадрат метри 671 долларга тенг бўлган.

Бу кўрсаткич декабр ойида 725 доллар атрофида бўлганини ҳисобга олсак, уй-жой нархи ўртача етти фоизга арзонлаган.

Агентликнинг маълум қилишича, уй-жой нархлари Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 16 фоизга, Юнусобод туманида 10 фоизга, Шайхонтовур туманида 3 фоизга, Учтепа туманида 5 фоизга арзонлаган.
XS
SM
MD
LG