Линклар

logo-print

Пелоси Афғонистонга сафар қилди


АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси раиси Нэнси Пелоси Кобулда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан учрашди.


АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари матбуот вакилига кўра, жума куни Кобулга келган Нэнси Пелоси Афғонистон ҳукумати расмийлари, НАТО ва АҚШ қўшинлари қўмондонлари билан учрашишни режалаштирган.


Ўтган ҳафта АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча 17 минг ҳарбий киритиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чеккан эди.


Бундан икки ҳафта муқаддам президент Барак Обаманинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук ҳам Кобулга сафар қилган эди.

XS
SM
MD
LG