Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:37

Аъзам Турғуновнинг аҳволи оғир


Ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғуновнинг яқинлари сўзларига кўра, у қамоқхонадаги оғир шароит туфайли саломатлигини йўқотган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғуновнинг яқинлари сўзларига кўра, у қамоқхонадаги оғир шароит туфайли саломатлигини йўқотган.
Бу борада Озодлик мухбири саволларига Аъзам Турғуновнинг турмуш ўртоғи Мўътабар опа жавоб берди:

-Аҳволлари яхши эмас, жуда озиб кетганлар, 40 килоча бўлиб қолганлар.

Ғишт заводига олиб чиқиб ишлатаётган эканлар. Юришга ҳам ҳоллари йўқ.

“ Юрагим ёмон бўляпти”, дейди. Анаву каттасига айтинг, енгилроқ ишга утказсин, десам, “Барибир фойдаси йўқ, улар мени гапимга қулоқ солишармиди”, дейди.

Озодлик: Неча соатдан ишлатишяпти экан?

М.Турғунова: Биринчи сменда эрталаб олтида олиб кетиб, кечқурун олтида олиб келишаётган экан. Иккинчи сменада кундузи соат учдан кечаси соат иккигача экан.

Хуллас, бир суткада 11-12 соатдан ишлатишяпти экан. Ўзи ҳоллари йўқ. Яна бунинг устига қайноқ печкада ғишт пиширишаркан.

Озодлик: Овқатланиш, озиқ-овқат масаласи қандай экан?

М.Турғунова: Овқатлар ҳам бир нав экан. Жаслиқда бир ой ётганида роса қийнашибди.

Озодлик: Қандай қийнашибди?

М. Турғунова: Менга ҳаммасини айтмадилар. Бироқ аҳволидан кўриниб турибдику. Етмиш беш килолик одам қирқ кило бўлиб қолса, бу қийналгани эмасми? Ана шундан билаверасизда, энди.

Уларни аҳволини кўришимиз билан мен ҳам, ўғлим ҳам, қизим ҳам йиғлаб юбордик.

Тошкентдаги қамоқхонага ўтказишларингизни сўрайман деб, жазони ижро этиш бош бошқармасига ариза ташлаган эдим. Лекин ҳанузгача жавоб йўқ. Менимча ўтказишмайди ҳам.

Озодлик: Ҳозир Аъзам акага нисбатан қийноқлар бўлмаяптими?

М. Турғунова: Мана шунинг ўзи қийноқ эмасми? Ёши олтмишга бориб қолган одамни оғир ишларда ишлатиш, дўзахдай печларда ғишт пиширтириш қийноқку.

Бошқа ёш йигитлар енгил-елпи ишларни қилиб юришибди у ерда.

Озодлик: Ётар жойлари, кийим-кечак, иссиқлик-совуқлик ҳақида нима деди?

М. Турғунова: Кийим-кечаклар ҳам бир ҳолатда. Ҳозир бозорма бозор юриб иссиқ кийимлар қидиряпман. Посилка килиб жунатмоқчиман.

Тасаввур қилинг, чой ичишга кружка йўқмиш, овқат ейишга қошиқ йўқмиш.Энди бошқасини қўяверинг.

Ўзбекистондаги “Мазлум” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг ижрочи директори ва мухолифатчи Аъзам Турғунов Қорақалпоғистоннинг жиноят ишлари бўйича Манғит шаҳар суди томонидан товламачиликда айбланиб, ўтган йили 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Лекин Аъзам Турғуновнинг ўзи ва адвокатлари бу жиноий иш унинг инсон ҳуқуқи фаолиятига чек қўйиш мақсадида тўқиб чиқарилгани ва уюштирилганини таъкидлайдилар.

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқи ҳимоячилари халқаро ташкилотларга Аъзам Турғуновни қамоқдан чиқариш борасида саъй-ҳаракат қилишларини сўраб мурожаатномалар жўнатганлар.
XS
SM
MD
LG