Линклар

Афғонистон делегацияси Вашингтонга боради


Афғонистон ташқи ишлар вазири Рангин Додфар Спанта 22 феврал куни Вашингтонга сафар қилади.


Бу ерда Афғонистон ташқи ишлар вазири АҚШ расмийлари билан учрашиб Вашингтоннинг Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юборишга оид режасини муҳокама қилади.


Афғонистон расмийларига кўра, Рангин Додфар Спанта Вашингтонда америкалик ва покистонлик ҳамкасблари билан учрашиб, минтақада террорчиликка қарши самарали кураш масалаларини муҳокама қилади.


Маълум бўлишича, Афғонистон мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардоқ, ички ишлар вазири Муҳаммад Аниф Атмар ва хавфсизлик хизмати раҳбари Амруллоҳ Солиҳ ташқи ишлар вазирига ҳамроҳлик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG