Линклар

Хитой заҳира пулларини АҚШ долларида сақлайди


Хитой ташқи ишлар вазири Янг Цзечи АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтонга расмий Пекин мамлакатнинг валюта заҳираларини АҚШ долларида сақлашига ваъда берди.


Клинтон ҳоним ўз навбатида Хитой раҳбарияти қароридан мамнун эканини маълум қилди.


-Мен Хитой ҳукуматининг АҚШ қимматбаҳо қоғозларига бўлган ишончини юқори баҳолайман. Бу ишонч ўзини оқлайди, деб ҳисоблайман. АҚШ ва Хитойнинг биргаликда глобал молиявий бўҳронни муваффақиятли енгиб ўтишига бўлган ишончи ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам,-деди Ҳиллари Клинтон.


Ҳозирда Хитой АҚШ давлат қарзининг энг кўп миқдорига , яъни 858 миллиард доллар қийматидаги банкноталарга эгалик қилади.


Бундан ташқари Ҳиллари Клинтон Хитой расмийлари билан учрашувда Шимолий Корея ядровий дастури, иқлим ўзгариши ва халқаро майдондаги бошқа долзарб муаммоларга оид масалаларни муҳокама қилди.

XS
SM
MD
LG