Линклар

Атом энергияси халқаро агентлиги Эронга оид ҳисоботни эълон қилди


Атом энергияси халқаро агентлигининг янги ҳисоботида айтилишича, тўйинтирилган уран миқдори Эрон раҳбарияти таъкидлагандек эмас, балки ундан ҳам кўпроқ.


Агентликнинг билдиришича, ҳозирда Эрон қисқа муддат ичида атом бомба яратиш учун етарлича ҳом-ашёга эга.


Тўйинтирилган уран ҳам ҳарбий ҳам фуқаровий мақсадларга қўлланилиши мумкин. Бироқ Эрон томони ўз ядровий дастури тинчлик мақсадларга йўналтирилганини таъкидлаб келмоқда.


Атом энергияси халқаро агентлигининг мазкур ҳисоботига жавобан Оқ уй матбуот котиби АҚШ ва унинг иттифоқчилари Эрон ядровий дастурни қоралашларига умид қилди.

XS
SM
MD
LG