Линклар

logo-print

Покистон: жангарилар ҳукумат билан тинчлик сулҳига эришди


Покистон ҳукумати расмийларидан бири толибон жангарилари ҳукумат билан мамлакатнинг Свот водийсида доимий ярашувга эришгани тўғрисида маълум қилди.


Малаканд вилояти етакчиси Саид Муҳаммад Жавод сўзларига кўра, айни пайтда ҳукумат ҳам жангарилар билан эришилган тинчлик битимига риоя қилишга ваъда берган.


Жорий ҳафта бошида Покистон расмийлари мамлакатнинг Афғонистонга яқин Свот водийсидаги Толибон жангариларини жиловлаш мақсадида бу ерда шарият қонунлари жорий этилишини маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG