Линклар

logo-print

Австралияда мотам эълон қилинди


Австралияда юз берган ёнғин қурбонлари хотирасига 22 феврал мотам куни, деб эълон қилинди.

Шу ой аввалида юз берган ёнғинларда 200 дан ортиқ одам нобуд бўлди. Бутун мамлакат бўйлаб намойиш этилган мотам маросимида бош вазир Мартин Кевин Рад 7 феврал кунини тарих саҳифаларида “Қора шанба”га айлантирган даҳшатли ёнғин халқ тоқатини синовга солгани ва халқ бунга мардона ҳамдардлик ва қатъият билан жавоб берганини таъкидлади.

Шунингдек у ёнғиндан омон қолганларга ўз ҳаётини қайта тиклаш учун ҳар томонлама ёрдам берилишини ваъда қилди.

XS
SM
MD
LG