Линклар

Европа етакчилари Берлинда йиғилди


Европа етакчилари иқтисодий бўҳрондан чиқиши йўлларини муҳокама қилиш учун бугун яна Берлинга йиғилди.

Германия канцлери Ангела Меркел ушбу йиғин давомида иштирокчилар диққатини, асосан, узоқ муддатли молиявий ислоҳотлар режасига қаратишига умид билдирди.

Шанба куни Дублин шаҳрида 100 мингдан ортиқ киши ҳукумат чекловларига қарши норозилик намойишига чиқди.

Ана шундай норозилик кайфияти кучайиб бораётган бир паллада Берлин раҳбарияти апрел ойида Лондонда бўладиган дунёнинг энг етакчи йигирма давлати саммити олдидан муросали ечим билан вазиятдан чиқиш ҳаракатида.

XS
SM
MD
LG