Линклар

Кашмирда икки мусулмон ўлдирилганига қарши норозилик бўлди


Ҳиндистон назорати остидаги Камширда ҳинд армияси томонидан 2 мусулмон ўсмирнинг отиб ўлдирилганидан норози одамлар намойишга чиқди.

Ҳинд ҳукумати шанба куни оқшом шимолий Кашмирда ҳарбийлар автомобилга ўқ узгани боис қурбон бўлган ўсмирлар ўлими юзасидан суриштирув ўтказишга кўрсатма берди.

Бу ўсмилардан бирининг дафн маросимида иштирок этганлар то қабристонга қадар Ҳиндистон ҳукуматига қарши шиорларни қўлларида кўтариб боргани хабар қилинмоқда.


Дафн маросимини катта норозилик намойишига айланиб кетишидан чўчиган маҳаллий полиция ва ҳарбийлар назорат қилиб турди. Ўтган йили Кашмирда иккита катта норозилик намойиши бўлган. Бу чиқишлар мазкур ҳудуд Ҳиндистон назоратига ўтганидан буён содир бўлган энг йирик намойиш экани қайд этилди.

XS
SM
MD
LG