Линклар

Свот водийсида маҳаллий расмий ўғирланди


Покистон шмоли-ғарбидаги Свот водийсида толиблар маҳаллий юқори мартабали расмий Ҳушол Хон ва унинг 6 қўриқчисини ўғирлаб кетди.

Рейтер ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳужум Ҳушол Хон ўз қўриқчилари билан бирга Мингор вилояти марказига йўл олганда уюштирилган.

Толибларнинг Свот водийсидаги вакили Ҳушол Хон уларнинг меҳмони экани ва у билан бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш ниятида эканликларини маълум қилди.

16 феврал куни Покистон ҳукумати бу водийдаги мусулмон етакчиларининг шариат қонунларига кўра иш юритишга розилик берган эди. Шанба куни Исломобод ва Свот водийсидаги қуролли гуруҳлар ўртасидаги доимий келишувга эришилгани хабар қилинган эди.

Бироқ дала қўмондонларидан бири бу масала фақат 25 февралдагина муҳокама қилиниши мумкин, деб баёнот берди.

XS
SM
MD
LG