Линклар

Баҳрайн расмийси Эронни масъулиятсизликда айблади


Баҳрайн ҳукумати бу қироллик ҳудуди ўтмишда Эронга тегишли бўлгани ҳақида Теҳрон берган баёнотга эътироз билдирди.

Баҳрайн ички ишлар вазири мамлакат нашрларидан бирига берган интервьюсида Эрон томонининг бундай баёнот билан чиқишини масъулиятсизлик, деб атади. Унинг фикрича, бундай чиқишлар давлатлараро “ҳамкорлик ва барқарорликка” зиддир.

Шунингдек, Саудия Арабистони ҳам Эрон томони берган баёнотни масъулиятсизлик, деб баҳолади.

XS
SM
MD
LG