Линклар

Афғонистонда 14 жангари ўлдирилди


Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида ҳарбийлар ва жангарилар ўртасидаги тўқнашувда 14 жангари ўлдирилди.

Маҳаллий расмийлар берган маълумотларга кўра, мамлакат жанубидаги бу вилоятда шанба оқшом полиция патрули пистирмага дуч келган. Полициянинг икки ходими жароҳатланган.

Жанг ҳаракатлари эса тонгга қадар давом этган. Толиблардан 6 нафари ўлдирилган.

Қандаҳорга қўшни Ҳилманд вилоятида эса жанггарилар бораётган микроавтобус ҳаводан нишонга олинган. 8 жанггари ўлдирилган.

Америка ҳарбийлари ўтган ҳафтада Ҳирот вилоятида амалга оширилган ҳаво ҳужумлари чоғида 3 жанггари ва 13 нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилганини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG