Линклар

logo-print

Хитой кўмир конидаги қурбонлар сони ортмоқда


Хитойдаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 73 нафарга етди.

Ғарб агентликларининг Хитой оммавий ахборот воситаларига таяниб тарқатаётган хабарларга кўра, 113 нафар кончи касалхонага ётқизилган. Улардан 21 нафарининг аҳволи жуда оғир экани айтилмоқда. Яна ўнлаб кончи вайроналар остида қолмоқда.

Шанси вилояти маркази яқинида жойлашган конда портлаш содир бўлган пайтда 400 дан ортиқ кончи бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, бу 2007 йил декабр ойидан буён Хитой кўмир саноати соҳасида қайд этилган энг йирик фожеа бўлиши мумкин.

Ўтган йили декабр ойида шу вилоятдаги кўмир конида содир бўлган портлашда 105 киши ўлган эди.

XS
SM
MD
LG