Линклар

Ҳукумат амалдори қутқарилади


Покистон Бош вазири Юсуф Риза Ғилоний Толибон гуруҳлари тарафидан ўғирлаб кетилган ҳукумат амалдори ва унинг олти нафар тан қўриқчисини озод этиш учун барча чоралар кўрилишини маълум қилди.

Покистоннинг юқори мартабали расмийси Ҳушол Хон ва унинг 6 қўриқчиси якшанба куни мамлакат шимоли-ғарбидаги Свот водийсида толиблар тарафидан ўғирлаб кетилган эди.

Рейтер ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳужум Ҳушол Хон ўз қўриқчилари билан бирга Мингор вилояти марказига йўл олганда уюштирилган.
XS
SM
MD
LG